Бугун 17 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

АҚШ муҳожирларни ҳибсга олиш учун Гуантанамо қамоқхонасидан фойдаланишни қайта бошлади

АҚШ муҳожирларни ҳибсга олиш учун Гуантанамо қамоқхонасидан фойдаланишни қайта бошлади

Қўшма Штатлар 22 кубалик муҳожир сақланаётган Кубадаги Гуантанамо базасидаги ҳужжатсиз муҳожирларни сақлаш марказини тўлдиришни қайта бошлади.

Бу ҳақда The New York Times нашри манбаларга таяниб хабар берди.

Манбаларга кўра, 22 ҳужжатсиз муҳожирлар орасида "юқори хавф остида бўлган ҳужжатсиз иммигрантлар" сифатида белгиланган беш киши бор, улар одатда қамоқхонада сақланади.

Мажмуа октябрь ойи ўрталарида АҚШ 18 кишини Сальвадор ва Гватемалага депортация қилганидан бери бўш эди. Ўша ойнинг охирида “Мелисса” тўфони яқинлашгани сабабли база эвакуация қилинган.

Умуман олганда, Иммиграция ва божхона назорати базада ташкил этилган ҳибсхонада тахминан 730 кишини ушлаб турди, уларнинг аксарияти Лотин Америкаси давлатларидан, жумладан Сальвадор, Гватемала ва Венесуэладан АҚШга келган.

Киритилди: Бугун 10:00. Ўқилди: 308 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!