АҚШ мудофаа вазири Пит Хегсет унинг раҳбарлиги остида Америка Қуролли кучларида генерал ва адмираллар сони тахминан 20 фоизга қисқартирилаётганини тасдиқлади.
Хегсетнинг сўзларига кўра, генерал ва адмиралларнинг 10 фоизи аллақачон ишдан бўшатилган, яна 10 фоиз генерал ва адмирал лавозимлари қисқартирилган.
Шунингдек, у армияда «ҳарбий руҳни» мустаҳкамлашини маълум қилди ва янги Автоном жанговор тизимлар қўмондонлигини ташкил этишга ваъда берди.
Хегсет Виржиния штатидаги Куантико шаҳрида жойлашган АҚШ денгиз пиёдалари корпуси базасида офицерлар олдида нутқ сўзлади.