АҚШ Эронга қарши санкциялар рўйхатини яна 11 нафар жисмоний шахс ва 13 та компания билан тўлдирди.
Бу ҳақда АҚШ Молия вазирлигининг Хорижий активларни назорат қилиш бошқармаси (OFAC) баёнотида айтилади.
Санкциялар рўйхатига БАА, Эрон, Сингапур ва Буюк Британияда рўйхатдан ўтган компаниялар ҳам киритилган.