Бугун 9 август, 2026 йил, якшанба

O'ZB

АҚШ миллий хавфсизликка таҳдид солувчи рўйхатга 30 дан ортиқ Россия университетларини қўшди

АҚШ миллий хавфсизликка таҳдид солувчи рўйхатга 30 дан ортиқ Россия университетларини қўшди

Пентагон АҚШ миллий хавфсизлигига таҳдид солувчи муассасалар рўйхатига Россиянинг 33 та университетини қўшди.

Бу ҳақда Пентагон баёнотида эълон қилинди.

Рўйхатга, бошқалар қаторида, Ломоносов номидаги Москва давлат университети, Бауман номидаги Москва давлат техника университети ва Олий иқтисодиёт мактаби киради.

Жами бўлиб, АҚШ рўйхатига Россия, Эрон ва Хитойдан 130 та илмий ва таълим муассасалари киритилган.

"Пентагон россиялик тадқиқотчилар, академик муассасалар ва саноат ҳамкорларига ушбу рўйхатга киритилган ҳар қандай муассаса билан ҳамкорлик, молиялаштириш ёки маълумотлар алмашишни кўриб чиқишда айниқса эҳтиёт бўлишни тавсия қилади", дейилади баёнотда.

Киритилди: 09:10 24.07.2026. Ўқилди: 443 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!