Бугун 11 октябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

АҚШ Microsoft ходимларига иш визаси ва грин-карта беришни тақиқлади

АҚШ Microsoft ходимларига иш визаси ва грин-карта беришни тақиқлади

АҚШ ҳукумати еттита йирик IT-компаниясининг хорижлик ходимларига грин-карта олишда ёрдам берувчи дастурда қатнашишни вақтинча тақиқлади, деб ёзмоқда Reuters.

АҚШ Меҳнат вазирлиги ҳисоб-китобларига кўра, 2009 йилдан буён ушбу компаниялар қарийб 3 миллион нафар хорижликни ишга жалб қилган. Шунингдек, улар чет эллик ходимлар учун 230 мингта H-1B иш визаси ва 100 мингта грин-карта беришга рухсат олган.

Эндиликда вазирлик ушбу компаниялардан янги аризаларни қабул қилмайди, аввалроқ топширилганларини ҳам кўриб чиқмайди. АҚШ вице-президенти Жей Ди Венснинг айтишича, чекловлар “қанча керак бўлса, шунча вақт” амал қилади.

Венс, шунингдек, Microsoft’ни хорижликларни ишга ёллаш тизимини суиистеъмол қилишда айблади. Унинг айтишича, компания 2025 йилда 6 минг нафар америкалик ходимини ишдан бўшатган. Шу билан бирга, хорижлик ходимлари учун 6 300 та H-1B иш визаси ва 3 мингта грин-картага рухсат олган.

Венснинг таъкидлашича, Microsoft хорижликларга камроқ маош тўлаш мумкинлиги сабаб уларни ишга олишга атай устуворлик бермоқда.

Microsoft эса бу айбловларни рад этди. Компания маълумотига кўра, ўтган йили виза олиш учун топширилган аризаларнинг 80 фоизи янги ходимларни ёллашга эмас, балки мавжуд визаларни узайтиришга қаратилган. Шунингдек, компания хорижлик ходимларга ҳам америкалик ходимлар билан тенг ҳақ тўланишини таъкидлади.

Наделла ва Маск ҳам ўз вақтида АҚШга H-1B иш визаси орқали келган, деб эслатди Reuters.

Шу билан бирга, АҚШ ҳукумати хорижликлар учун виза дастурларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари юзасидан тўққизта университетни, жумладан, Гарвард, Ел ва Стенфорд университетларини текширмоқчи.

Киритилди: 01:30 10.10.2026. Ўқилди: 819 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!