Бугун 17 ноябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

АҚШ Махфий хизмати яқин атрофда содир бўлган икки воқеадан сўнг Оқ уй қўриқланишини кучайтирди

АҚШ Махфий хизмати яқин атрофда содир бўлган икки воқеадан сўнг Оқ уй қўриқланишини кучайтирди

Вашингтонда йўл-транспорт ҳодисаси ва қўриқланадиган ҳудудга кириб олишга уриниш содир бўлганидан сўнг АҚШ Махфий хизмати Оқ уйда қўшимча хавфсизлик чораларини жорий этди.

Бу ҳақда The New York Post газетаси хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, автомобиль Оқ уйнинг шимолий қисмида жойлашган Лафайетт боғи яқинидаги тротуарга чиқиб кетиб, йўл белгисига бориб урилган. Ҳодисадан сўнг ҳайдовчи Махфий хизмат ва Миллий гвардия ходимлари билан жанжаллашган. Шундан кейин у қўлга олинган. Жабрланганлар ҳақида маълумот келиб тушмаган.

Ҳодиса маҳаллий вақт билан соат 10:00 атрофида содир бўлган. Тахминан шу вақтда яна бир эркак президент қароргоҳидан икки квартал узоқликдаги тўсиқдан ошиб ўтишга уринган. У ҳам қўлга олинган.

Воқеалардан сўнг Оқ уйга кириш вақтинча чекланган, яқин атрофда бўлган журналистлар эса бино ичкариcига ўтказилган.

Ҳозирча ушбу икки ҳодиса ўзаро боғлиқ ёки боғлиқ эмаслиги номаълум. Ҳодисалар содир бўлган вақтда АҚШ президенти Дональд Трамп Оқ уйда бўлган.

Киритилди: 09:25 10.11.2026. Ўқилди: 626 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар