АҚШ Махфий хизмати Илон Маскнинг ўчирилган твитини текширишга киришди. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.
Доналд Трампга голф клубидаги эҳтимолий суиқасддан сўнг, 15 сентябрда Маск Х ижтимоий тармоғи фойдаланувчиларидан бирининг "Нега улар Доналд Трампни ўлдирмоқчи?" деган постига "Ҳеч ким Байден ёки Камалани ўлдиришга уринмаяпти" деб жавоб ёзган.
Фойдаланувчилар Маскни твитни ўчиришга чақирган, бироқ у буни рад этган. Эртаси куни Маск твитни ўчириб ташлади ва бу ҳазил эканлигини даъво қилди.
Ахios'нинг қайд этишича, суриштирув жараёни Илон Маскнинг ҳеч қандай жавобгарликка тортилишини англатмайди, лекин у Жо Байден ёки Камала Ҳаррисга таҳдид солмаслигини исботлаши керак бўлади.