Бугун 4 октябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

АҚШ маъмурияти Эрон уруши бўйича янги қадамларни муҳокама қилди

АҚШ маъмурияти Эрон уруши бўйича янги қадамларни муҳокама қилди

АҚШ президенти Дональд Трамп маъмуриятининг юқори лавозимли вакиллари Кэмп-Дэвидда йиғилиб, Эрон билан урушдаги кейинги қадамларни муҳокама қилди. Бу ҳақда Axios уч нафар америкалик амалдорга таяниб хабар берди.

Учрашувга АҚШ вице-президенти Жей Ди Вэнс раҳбарлик қилган. Унда Давлат котиби Марко Рубио, мудофаа вазири Пит Хегсет, Яқин Шарқ бўйича махсус вакил Стив Уиткофф, Марказий разведка бошқармаси директори Жон Рэтклифф ҳамда Қўшма штаблар бошлиқлари қўмитаси раиси Дэн Кейн иштирок этган.

Манбаларга кўра, учрашувда АҚШ ва Эрон ўртасидаги можаронинг кейинги ривожи, шунингдек, Эрон қўллаб-қувватлаётган ҳусийлар ва Саудия Арабистони ўртасидаги қарама-қаршилик муҳокама қилинган.

АҚШ амалдорларидан бири йиғилишда кенг кўламли масалалар атрофлича кўриб чиқилганини маълум қилган.

Киритилди: Бугун 13:52. Ўқилди: 257 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!