Miami Herald ёзишича, Вашингтон Венесуэла президенти Николас Мадурога ўзи, рафиқаси ва ўғли учун мамлакатдан хавфсиз чиқиб кетиш кафолати эвазига дарҳол истеъфо беришни таклиф қилган.
Нашр манбаларига кўра, бу АҚШ томонидан қўйилган кескин ультиматум бўлган: хавфсизлик кафолатлари фақат Мадуро ҳокимиятдан тезкор тарзда воз кечса амал қилиши айтилган.
Мадуро эса бу таклифни рад этган. У АҚШ талабларига жавобан “глобал амнистия”, армияни ўз назоратида қолдириш ва кўпроқ вақт талаб қилган. Вашингтон эса бу шартларни мутлақо қабул қилмаган.