Бугун 26 ноябрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

АҚШ Мадурога алоқадор Cartel de los Soles наркокартелини “террорчи ташкилот” деб эълон қилди

АҚШ Мадурога алоқадор Cartel de los Soles наркокартелини “террорчи ташкилот” деб эълон қилди

АҚШ Давлат департаменти Венесуэланинг Cartel de los Soles (“Қуёш картели”) наркокартелини “халқаро террорчи ташкилотлар” рўйхатига киритди. Бу қарор 16 октябр куни қабул қилинган, аммо бу ҳақда бугун эълон қилинди.

Мутахассисларга кўра, Давлат департаментининг қарори Қўшма Штатларга Венесуэла ҳудудига ҳарбий зарбалар бериш имкониятларини кенгайтиради.

Қайд этилишича, АҚШ расмийлари Cartel de los Soles'ни Венесуэла ҳукумати таркибидаги коррупциялашган амалдорлар гуруҳи деб билади, унинг бошида эса мамлакат президенти Николас Мадуро туради деб ҳисобланади.

Киритилди: 22:36 24.11.2025. Ўқилди: 554 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!