АҚШ ҳарбийлари Шарқий Тинч океанида гиёҳванд моддалар ташиш учун ишлатиладиган кемага зарба берди.
Бу ҳақда АҚШ Жанубий қўмондонлиги (SOUTHCOM) ижтимоий тармоқларда эълон қилди.
Маълумотларга кўра, ҳужумда уч нафар гиёҳванд моддалар савдогари ҳалок бўлган.
"SOUTHCOM" қўмондони генерал Фрэнсис Донованнинг кўрсатмаси билан 26 апрель куни "SOUTHCOM" қўшма махсус кучлари кемага зарба берди... Разведка унинг Шарқий Тинч океанида маълум гиёҳванд моддалар контрабандаси йўлларини кузатиб бораётганини ва гиёҳванд моддалар савдоси учун фойдаланилаётганини тасдиқлади", дейилади баёнотда.
SOUTHCOMнинг аниқлик киритишича, операция давомида АҚШ ҳарбий хизматчиларидан ҳеч бири жароҳатланмаган.
Ўтган шанба куни АҚШ ҳарбийлари Тинч океанида гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланувчи кемага зарба берилгани ва икки киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар беришди.