Бугун 20 август, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

АҚШ коррупцияга йўл қўймаслик учун келишув доирасида Украинани қайта тиклаш жамғармаси устидан назоратни қўлга киритади

АҚШ коррупцияга йўл қўймаслик учун келишув доирасида Украинани қайта тиклаш жамғармаси устидан назоратни қўлга киритади

Бу ҳақда АҚШ Молия вазири Скотт Бесcент Financial Times учун ёзган мақоласида маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, фойдали қазилмалар бўйича келишув Украина иқтисодиётини кучли янгилаш учун асос яратади.

"Ҳамкорлигимиз шартларига кўра, Украина ҳукумати томонидан табиий ресурслар, инфратузилма ва бошқа активлардан олинган даромадлар узоқ муддатли тикланиш ва ривожлантиришга йўналтирилган жамғармага тақсимлашни назарда тутади, бунда Қўшма Штатлар келажакдаги сармояларда иқтисодий ва бошқарув ҳуқуқларига эга бўлади. Ушбу тузилма ва муносабатлар очиқлик, жавобгарлик, корпоратив бошқарувнинг юқори стандартларини ва Украинадаги урушдан кейинги ўсиш учун мустаҳкам хусусий сармояларни жалб қилиш учун зарур бўлган қонунчилик базасини юзага келтиради. Бу урушдан кейинги ўсиш учун ишончли хусусий инвестицияларни жалб қилишга ёрдам беради. АҚШнинг иштироки коррупция ва таниш-билишчиликка йўл қўймайди", — деб ёзди Бессент.

Шунингдек, у Володимир Зеленскийнинг ўзи президент Доналд Трампга биринчи бўлиб келажакдаги иқтисодий ҳамкорликни таклиф қилганини эслатиб ўтди.

Киритилди: 10:54 23.02.2025. Ўқилди: 1541 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!