Бугун 5 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

АҚШ Конгрессининг Бюджет идорасига хакерлик ҳужум уюштирди

АҚШ Конгрессининг Бюджет идорасига хакерлик ҳужум уюштирди

АҚШ Конгрессининг Бюджет бюроси киберҳужумга учради, ҳужум хориждан уюштирилган деб тахмин қилинмоқда.

Бу ҳақда The Washington Post (WP) нашри тўртта манбага таяниб хабар берди.

Пост нашрига кўра, хакерлар "Конгресс томонидан қонун лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланиладиган асосий молиявий маълумотларга" рухсатсиз кириш ҳуқуқига эга бўлган бўлиши мумкин. Хусусан, бунга АҚШ қонун чиқарувчилари идоралари ва мустақил тадқиқотчилар ўртасидаги ёзишмалар киради.

Ҳужум охирги кунларда аниқланган. Нашрда таъкидланганидек, АҚШ расмийлари бу маълумотлар Вашингтон рақиб деб ҳисоблаган мамлакатлар расмийларига ошкор этилиши мумкинлигини тан олишмоқда.

Конгресснинг Бюджет бюроси АҚШ қонун чиқарувчи органидаги федерал агентлик бўлиб, унга иқтисодий маълумотлар, ҳисоб-китоблар ва прогнозларни тақдим этади.

Киритилди: 11:00 07.11.2025. Ўқилди: 1001 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!