АҚШ Конгрессининг Бюджет қўмитаси Пентагон бюджетини 150 миллиард долларга оширишни таклиф қилди.
Бу ҳақда "Интерфакс" хабар бермоқда.
Таклиф этилаётган қонунчиликда айтилишича, қўшимча маблағлар жанговар шайликни сақлаш, денгиз кучларини шакллантириш, ядро тизимларини модернизация қилиш ҳамда президент Дональд Трамп "Американинг темир гумбази" деб атаган интеграциялашган АҚШ ҳаво ва ракетага қарши мудофаа тизимини яратиш учун зарур.
Ҳозирда Америка мудофаа вазирлигининг бюджети тахминан 900 миллиард долларни ташкил этади.