Қўшма Штатлар Колумбиянинг янги президенти Абелардо де ла Эсприэлья маъмуриятини қўллаб-қувватлаш учун хавфсизлик ёрдами пакети доирасида 1 миллиард доллар ажратиш ниятида.
Бу ҳақда АҚШ Давлат департаменти матбуот хизмати баёнотида эълон қилинган.
Ҳужжатга кўра, АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти Конгресс билан ҳамкорликда маблағлар ажратилишини эълон қилишни режалаштирмоқда. Ушбу маблағлар Ғарбий ярим шарда уюшган жиноятчилик ва гиёҳванд моддалар савдосига қарши биргаликда курашиш учун ишлатилади.
Бундан ташқари, маблағларнинг бир қисми иқтисодий лойиҳаларни ривожлантириш, савдони кенгайтириш ва муҳим минералларни қазиб олиш учун ишлатилиши режалаштирилган.