Бугун 5 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

АҚШ Кариб денгизи минтақасида гиёҳванд моддалар савдосига чек қўйишда давом этади

АҚШ Кариб денгизи минтақасида гиёҳванд моддалар савдосига чек қўйишда давом этади

Вашингтон маъмурияти Кариб денгизи минтақасида гиёҳванд моддалар савдосини тўхтатишга қаратилган деб даъво қилган куч ишлатишни давом эттириш ниятида.

Бу ҳақда Оқ уй матбуот котиби Кэролин Левитт навбатдаги матбуот брифингида маълум қилган.

"Трамп маъмуриятининг Кариб денгизидаги наркотик-террорчиларга қарши кампаниямиз бўйича позициясига келсак, у давом этади", деди Левитт.

Унинг қўшимча қилишича, Трамп “террорчиларга Америка фуқароларини ўлдирадиган гиёҳванд моддаларни олиб киришига йўл қўймаслигини аниқ айтди”. Аввалроқ АҚШ Лотин Америкасида фаолият юритувчи бир қатор наркотик картелларини террорчилик ташкилотлари рўйхатига киритган эди.

Бу ҳақда Оқ уй матбуот котиби ОАВнинг Буюк Британия АҚШга Кариб денгизидаги гиёҳванд моддалар контрабандаси билан боғлиқликда гумон қилинган кемалар ҳаракати бўйича разведка маълумотларини тақдим этишни тўхтатгани ҳақидаги хабарларга изоҳ бериш сўровига жавобан айтди.

"Мен бу ҳисоботларни кўрганман, улардан хабардорман. Лекин биз махфий маълумотлар билан боғлиқ разведка ишларига изоҳ бермаймиз", - деди Левитт. CNN манбаларига кўра, Лондоннинг бу ҳаракати АҚШнинг минтақадаги қайиқларга берган зарбаларига аралашмаслик истагидан келиб чиққан. Британия томони АҚШнинг бу ҳаракатларини ноқонуний деб ҳисоблайди, дейилади хабарда.

Киритилди: 11:00 13.11.2025. Ўқилди: 634 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!