Бугун 19 апрель, 2025 йил, шанба

O'ZB

АҚШ Жанубий Африкада бўлиб ўтадиган G20 саммитида қатнашмайди

АҚШ Жанубий Африкада бўлиб ўтадиган G20 саммитида қатнашмайди

АҚШ Жанубий Африкада бўлиб ўтадиган G20 саммитида қатнашмайди. Бу ҳақда мамлакат президенти Дональд Трамп хабар берди.

"Ерларни мусодара қилиш ва асосий муҳокама мавзуси геноцид бўлган Жанубий Африкадаги G20 учрашувига боришимизни қандай кутиш мумкин? ЖАРда оқ танли фермерларнинг ерларини тортиб олиб, кейин уларни ва оилаларини ўлдиришмоқда. Оммавий ахборот воситалари бу ҳақда хабар беришдан бош тортмоқда. Қўшма Штатлар Жанубий Африкага барча тўловларни тўхтатди. Биз G20'да бўлишни хоҳлаймизми? Мен бундай деб ўйламайман!", — деб ёзди Қўшма Штатлар президенти Truth Social ижтимоий тармоғида.

G20 мамлакатлари раҳбарлари саммити 23-25 ноябр кунлари Йоҳаннесбургда бўлиб ўтиши режалаштирилган. Аввалроқ Трамп Жанубий Африкага “африкаанерларни ирқий асосда камситиш” ва Исроилни қўллаб-қувватлашдан бош тортгани учун санциялар жорий қилган эди.

Киритилди: 17:07 12.04.2025. Ўқилди: 789 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!