Пентагон котиби Пит Хегсет Хитойни тажовузкорликда ва Жанубий Хитой денгизидаги суверенитетга ҳурмацизликда айблаб, Пекин таҳдидларига биргаликда жавоб бериш учун Жануби-Шарқий Осиё давлатларини технология билан қўллаб-қувватлашга ваъда берди.
Хегсет бу ҳақда иттифоқдошлари, жумладан, Австралия, Япония ва Филиппин билан бўлиб ўтган кўп томонлама учрашувда маълум қилди.
"Сиз Хитойнинг Жанубий Хитой денгизи ва бошқа ҳудудлардаги тажовузкорлиги ва ҳаракатларидан барчамиз дуч келадиган хавфларнинг марказида яшаяпсиз”, деди давлат котиби.
Музокаралар давомида Хегсет Жануби-Шарқий Осиё давлатлари ассоциацияси мудофаа вазирларига Хитойга қарши курашиш учун умумий денгиз ҳамжиҳатлиги тизимини яратишни таклиф қилди.
У Қўшма Штатлар инновацияларни кучайтириш бўйича ноёб имкониятларга эга эканлигини таъкидлади ва бу мамлакатларга Хитойдан келаётган таҳдидларга биргаликда жавоб бериш учун технология тақдим этишга ваъда берди. У провокацияларга дуч келган давлатлар Хитой билан қарама-қаршиликда ёлғиз қолмаслигига ишонтирди.