Бугун 20 март, 2026 йил, жума

O'ZB

АҚШ иттифоқчилари Эронга қарши хавфсизлик чораларига тайёр

АҚШ иттифоқчилари Эронга қарши хавфсизлик чораларига тайёр

Қўшма Штатлар иттифоқчилари Ҳормуз бўғозида хавфсизликни таъминлашга ўз ҳиссасини қўшишга тайёр эканликларини маълум қилди. Бу ҳақда АҚШ томонидан эълон қилинган қўшма баёнотда таъкидланган.

Баёнотда айтилишича, иттифоқчилар бўғоздан хавфсиз ўтишни таъминлаш бўйича зарур чораларга ҳисса қўшишга тайёр эканликларини билдирган ва бу борадаги тайёргарлик ишларини олқишлашган.

Қўшма баёнот Буюк Британия, Франция, Германия, Италия, Нидерландия ва Япония томонидан эълон қилинди. Шунингдек, давлатлар минтақадаги можаронинг авж олишидан чуқур хавотир билдириб, Эронни бўғозни тижорат кемалари учун тўсиб қўйишга уринишини дарҳол тўхтатишга чақирди.

Киритилди: 21:35 19.03.2026. Ўқилди: 463 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!