Исроил 2025 йилнинг май ойида Эроннинг ядровий иншоотларига зарба беришни режалаштирган, бироқ АҚШ президенти Дональд Трамп бу ҳаракатни қўллаб-қувватламагач, режадан воз кечган.
Бу ҳақда The New York Times манбаларига таяниб хабар берди.
Уларнинг маълумотларига кўра, Исроил Қўшма Штатлар ҳужумга тайёргарлик кўришда фаол иштирок этишига ва яҳудий давлатини Эроннинг эҳтимолий жавоб зарбасидан ҳимоя қилишига ишонган. Ҳужум Теҳроннинг ядро қуролини яратиш борасидаги саъй-ҳаракатларини камида бир йил давомида тўхтатиб қўйишга қаратилган эди.
Бироқ Трамп Эрон билан келишмовчиликларни дипломатик йўл билан ҳал қилиш йўлидан борди ва апрель ойи бошида Исроилга АҚШ Ислом Республикасига қарши ҳарбий операцияни қўллаб-қувватламаслиги ҳақида маълум қилди, деб ёзади нашр. Америка етакчиси Вашингтонда Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху билан учрашувда бу масалани кўтарди.