АҚШ Исроилга 25 та F-35 қирувчи самолёти ва двигателларини сотишга рухсат берди.
Бу ҳақда «Al-Jazeera» маълумот берди, деб ёзади «Репорт».
Хабар қилинишича, Оқ уй яқинда Исроилга кўпроқ қурол ва ҳарбий техника жўнатиш учун «яшил чироқ» ёққан. Шундай қилиб, АҚШнинг Исроилга берган сўнгги қурол пакетига 1800 та МК84 бомбаси, 500 та МК82 бомбаси ва 25 та F-35А қирувчи самолёти ва двигателлари киритилган.