Бугун 15 январь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

АҚШ Исроилга 20 миллиард долларлик янги қуроллар партиясини етказиб беришини айтди

АҚШ Исроилга 20 миллиард долларлик янги қуроллар партиясини етказиб беришини айтди

АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти Исроилга 20 миллиард долларга яқин қурол сотишни маъқуллади. Гап F-15 самолётларининг катта партияси, шунингдек, ҳаво-ҳаво ракеталари ва бошқа ўқ-дорилар ҳақида бормоқда, деб ёзади Washington Post. Ушбу партиядан биринчи самолёт 2026 йилда етказиб берилади.

Буюртма, шунингдек, 120 мм танк снарядлари, ҳаво ҳужумидан мудофаа ракеталари, жанговар машиналар ва миномёт снарядларини ўз ичига олади. Битимнинг аниқ суммаси 18,8 миллиард долларни ташкил қилади.

Давлат департаменти ушбу буйруқни шарҳлар экан, Қўшма Штатлар хавфсизлик билан боғлиқ барча масалаларда Исроилга содиқ қолишини айтди.

Исроил мудофаа вазири Йоав Галант АҚШга ушбу янги қурол юки учун миннатдорчилик билдирди.

Киритилди: 15:25 14.08.2024. Ўқилди: 1016 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!