Бугун 17 апрель, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

АҚШ Исроилга 20 000 та ҳужум автоматини сотди

АҚШ Исроилга 20 000 та ҳужум автоматини сотди

Трамп маъмурияти, босиб олинган Ғарбий Қирғоқдаги зўравон кўчманчилар қўлига тушиб қолиши мумкинлиги ҳақидаги хавотирларга қарамай, АҚШда ишлаб чиқарилган 20 мингдан ортиқ ҳужум автоматини Исроилга сотишни якунлаган.

Байден маъмурияти юкни жўнатишни кечиктирган бўлса-да, унинг вориси 6 март куни 24 миллион долларлик савдо бўйича Конгрессга хабарнома юборди, деб маълум қилди Reuters ахборот агентлиги.

Вашингтон, охирги фойдаланувчи Исроил полицияси бўлишини таъкидлади, ҳукумат эса "сиёсий, ҳарбий, иқтисодий, инсон ҳуқуқлари ва қуроллар назорати билан боғлиқ мулоҳазаларни" ҳисобга олганини билдирди. Автоматлар савдоси АҚШ Исроилга етказиб бераётган миллиардлаб долларлик қурол-яроғлар олдида кичик битим ҳисобланади.

Исроил миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен-Гвир Исроил полициясига раҳбарлик қилади. The Times of Israel газетасининг 2023 йил ноябрь ойида хабар беришича, унинг вазирлиги 7 октябрь ҳужумларидан сўнг "фуқаро хавфсизлик гуруҳларини қуроллантиришга катта эътибор қаратган."

Киритилди: 20:46 04.04.2025. Ўқилди: 884 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!