Америка фонд индекслари заиф иқтисодий маълумотлар эълон қилинганидан сўнг сезиларли даражада пасайди. АҚШ Савдо вазирлигининг дастлабки баҳолашига кўра, биринчи чоракда мамлакат ялпи ички маҳсулоти йиллик ҳисобда 0,3 фоизга қисқарди - бу сўнгги уч йилдаги биринчи пасайиш ҳисобланади. Мутахассислар 0,3-0,4 фоизлик ўсишни кутишган эди.
Ялпи ички маҳсулотнинг учдан икки қисмини ташкил этувчи истеъмол харажатлари ўтган чоракдаги 4 фоиздан кейин атиги 1,8 фоизга кўтарилди. Давлат харажатлари 5,1 фоизга камайди - бу уч йил ичидаги энг юқори пасайиш кўрсаткичидир. Асосий капиталга киритилган инвестициялар 7,8 фоизга ўсди, импорт эса 41,3 фоизга ошиб, экспорт ўсишидан (1,8 фоиз) ўзиб кетди.
Инфляцион босим кучайди: PCE истеъмол нархлари индекси 3,6 фоизга, PCE Core асосий индекси эса 3,5 фоизга кўтарилди.
АҚШ президенти Доналд Трамп Америка иқтисодиёти муаммоларида яна Жо Байденни айблади. Бунга АҚШ иқтисодининг 2025-йилнинг биринчи чорагида импорт ўсиши туфайли 0,3 фоизга қисқарганини кўрсатадиган яқинда ЯИМ ҳисоботи сабаб бўлди.