АҚШ ҳарбийлари Мексика билан чегара яқинида мексикалик наркокартелга тегишли учта учувчисиз учиш аппаратини лазер қуроли ёрдамида йўқ қилди.
Бу ҳақда Reuters америкалик расмийларга таяниб хабар берди.
Маълум қилинишича, операцияда Шимолий Америка аэрокосмик мудофаа қўмондонлиги ҳамда АҚШ Қуролли кучларининг Шимолий қўмондонлиги AMP-HEL кўп мақсадли лазер қурилмасидан фойдаланган.
Операция қаерда ўтказилгани ошкор қилинмаган. Reuters дронлар АҚШ ёки Мексика ҳудуди устида уриб туширилганини аниқлай олмаган.
АҚШ ҳарбийларининг баёнотига кўра, учувчисиз аппаратлар америкалик ҳарбийлар ҳамда Божхона ва чегара назорати хизмати ходимлари учун «жисмоний хавф» туғдирган.