Бугун 5 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

АҚШ ҳукуматни декабрь ёки январ ойларида қайта очишни муҳокама қилмоқда

АҚШ ҳукуматни декабрь ёки январ ойларида қайта очишни муҳокама қилмоқда

Конгрессдаги сенаторлар АҚШ ҳукуматини декабрь ёки январь ойларида қайта очишга имкон берувчи келишувни муҳокама қилмоқда.

Бу ҳақда Semafor портали хабар берди.

Порталга кўра, ҳукуматни 21 ноябргача қайта очиш тўғрисидаги амалдаги келишув ҳозирги инқирозни бартараф эта олмайди, чунки қонунчиларга узоқ муддатли молиялаштириш бўйича келишиш учун жуда оз вақт қолмоқда.

"Муҳлатни узайтиришимиз керак. Жорий ҳужжат 21 ноябргача белгиланган, бугун эса 3 ноябрь, биз бундан ташқарига чиқишимиз керак", деди Республикачилар кўпчилик етакчиси Жон Баррассо.

Порталнинг қайд этишича, республикачилар ва демократлар маъмуриятни қайта очиш муддатини ҳалигача келишиб олишмаган. Биринчиси, Рождествога (25 декабрь) қадар яна бир ёпилишнинг олдини олиш учун ҳужжат ҳукуматга 15 январгача ишлашга рухсат беришни хоҳлайди. Айни пайтда Демократик партия вакиллари маъмуриятни молиялаштириш муддатини 19 декабргача узайтирмоқчи, дея хабар беради Semafor.

АҚШ федерал ҳукуматининг қисман ёпилиши 1 октябрь куни ярим тунда маблағ етишмаслиги сабабли бошланди. Бу Конгрессдаги ҳукмрон республикачи ва мухолифатдаги Демократик партиялар вакилларининг бир қанча харажатлар бандлари бўйича келишувга эриша олмагани сабабли юз берди.

Киритилди: 08:15 05.11.2025. Ўқилди: 930 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!