Бугун 30 сентябрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

АҚШ Ҳиндистонни Россия билан "тескари" қилмоқчи

АҚШ Ҳиндистонни Россия билан "тескари" қилмоқчи

АҚШ Ҳиндистоннинг Россия нефтини сотиб олишни тўхтатишини савдо битими тузишнинг асосий шарти деб билади.

Бу ҳақда Reuters манбаларига таяниб хабар бермоқда.

Ушбу манбаларга кўра, "АҚШ музокарачилари ҳиндистонлик ҳамкасбларига Вашингтон ва Нью-Деҳли ўртасида божларни пасайтириш ва савдо битимини тузиш учун Россия нефтини харид қилишни чеклаш зарурлигини айтишган". АҚШ томони савдо музокаралари “яхши кетмоқда”, деб ҳисоблайди, бироқ “АҚШнинг бозорга кириш, савдо танқислиги ва Россиядан нефть етказиб бериш билан боғлиқ асосий ташвишларини ҳал қилиш учун қўшимча иш олиб бориш зарур”.

Киритилди: 08:30 27.09.2025. Ўқилди: 951 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!