Бугун 18 сентябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

АҚШ ҳарбийлари нафақат Ер орбитасида, балки Ой атрофида ҳам жанговар ҳаракатларга тайёргарлик кўриши керак

АҚШ ҳарбийлари нафақат Ер орбитасида, балки Ой атрофида ҳам жанговар ҳаракатларга тайёргарлик кўриши керак
Бу ҳақда Қўшма Штатлар Штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси раиси, генерал Дэн Кейн маълум қилди. Кейн бу баёнотни АҚШ илк бор космик қуролни орбитага чиқарганини маълум қилганидан бир неча кун ўтиб берди. АҚШнинг яна бир юқори мартабали ҳарбий қўмондони, Космик кучларнинг Жанговар кучлар қўмондонлигига раҳбарлик қилаётган генерал-лейтенант Грегори Ганён бу тайёргарликни “потенциал рақиблар”, биринчи навбатда, Хитойнинг ҳаракатлари билан изоҳлади. Хитой эса 2024 йилда инқирозли вазиятларга жавоб бериш учун ўзининг ҳарбий-космик бўлинмаларини ташкил этган. Америка қуролларининг коинотга чиқарилишига жавобан Хитой Ташқи ишлар вазирлиги Пекин “космик фазода қуролларни жойлаштириш, ҳарбийлаштириш ва қуролланиш пойгасига қарши” эканини билдирган.
Киритилди: Бугун 14:07. Ўқилди: 234 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!