Бугун 5 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

АҚШ ҳарбийлари Кариб денгизидаги фаолликни 1994 йилдан буён энг юқори босқичга олиб чиқди — Reuters

АҚШ ҳарбийлари Кариб денгизидаги фаолликни 1994 йилдан буён энг юқори босқичга олиб чиқди — Reuters

Агентлик журналистлари икки ой давомида АҚШ ҳарбийларининг минтақадаги фаолиятини таҳлил қилиб, шундай хулосага келишди.

Хусусан, сентябр ойидан бошлаб АҚШ армияси Пуерто-Рикодаги 20 йилдан ортиқ вақт олдин ёпилган Рузвелт Родс ҳарбий-денгиз базасини модернизация қилмоқда. У ерда учиш-қўниш йўлакларига олиб борувчи йўлаклар янгиланмоқда. Бу қирувчи ва юк самолётлари парвозлари сонини кўпайтириш имконини беради.

Шунингдек, Пуерто-Рико ва АҚШнинг Виржиния оролларидаги фуқаролик аэропортларида ҳам ўқ-дорилар омбори қурилиши билан бирга инфратузилма барпо этилмоқда.

Reuters’нинг таъкидлашича, ҳозирда АҚШнинг минтақада 1994 йилдан буён энг йирик ҳарбий кучайиши кузатилмоқда. Ҳарбий амалдорлар ва экспертларнинг агентликка маълум қилишича, АҚШ ҳарбийларининг фаоллиги Венесуэла ҳудудида эҳтимолий операцияларга тайёргарлик кўрилаётганидан далолат бермоқда.

"Буларнинг барчаси, менимча, Мадуро режими ва унинг атрофидаги генералларни бўлиниш умидида қўрқитишга қаратилган", — деди Вашингтондаги Стратегик ва халқаро тадқиқотлар маркази (CSIS) катта илмий ходими Кристофер Эрнандес-Рой.

Киритилди: 12:18 03.11.2025. Ўқилди: 590 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!