АҚШ президенти Доналд Трамп 1 май куни ҳазил аралаш Қўшма Штатлар ҳарбий-денгиз кучлари Эрондан қайтишда Кубани эгаллаб олишини айтди.
“Ҳозирда Кубада муаммолар талайгина. Биз аввал бир ишни тугатамиз. Мен ишни охирига етказишни яхши кўраман. Эрондан қайтишда катта кемаларимиздан бири, дунёдаги энг катта авиаташувчи — USS Abraham Lincoln ўша ёққа кириши мумкин. Кема қирғоқдан тахминан 100 ярд (91 метр) нарида тўхтайди. Шунда кубаликлар: Катта раҳмат. Биз таслим бўламиз, дейишади”, деди у.