АҚШ Байден кетишидан олдин қолган 7,1 миллиард долларлик ёрдамни ажратишга улгуриш учун ҳар ҳафта Украинага қурол юборади. Бу ҳақда Пентагон хабар берди.
Шу билан бирга, Оқ уй Байден январда президентликдан кетишидан олдин Украинага ажратилган 7 миллиард доллардан ортиқ ҳарбий ёрдамни етказиб бериш Пентагон учун қийин вазифа бўлишидан огоҳлантирди.
"Етказиб бериш муддати узоқ вақт олиши сабабли Украина Байден томонидан ажратилган ҳарбий ёрдамнинг бир қисмини Трамп ҳокимиятга келганидан сўнг олади", дея аниқлик киритди Оқ уй.