Бугун 13 апрель, 2021 йил, сешанба

O'ZB

АҚШ ҳам Олимпиада ўйинларида қатнашмаслик масаласини кўриб чиқмоқчи

АҚШ ҳам Олимпиада ўйинларида қатнашмаслик масаласини кўриб чиқмоқчи

АҚШ ҳукумати 2022 йилда Пекинда бўлиб ўтадиган қишки Олимпиада ўйинларини бойкот қилиш ғоясини кўриб чиқади. Бу ҳақда АҚШ давлат департаменти матбуот хизмати раҳбари Нед Прайс маълум қилди, деб хабар берди Financial Times.

 «Биз иттифоқчилар билан бойкот ғоясини муҳокама қилмоқчимиз», — деди Прайс.

Аммо кейинроқ у Twitter саҳифасида «2022 йилгача ҳали узоқ экани», шу боис ҳеч қандай қарор қабул қилинмаганини ёзди.

Аввалроқ 200га яқин ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ташкилотлар Олимпиада-2022ни бойкот қилишга чақирганди. Бунга Шинжондаги уйғурларнинг ҳуқуқлари бузилаётгани тўғрисидаги ҳисобот сабаб бўлди.

АҚШ миллий олимпия қўмитаси бойкотга қарши чиқди.

 «Бу глобал муаммоларни ҳал қилмайди, спортчиларга салбий таъсир кўрсатади», – дейилган қўмита баёнотида.

XXIV қишки Олимпиада 2022 йил 4–20 февраль кунлари Пекинда бўлиб ўтади. 

Киритилди: 19:30 07.04.2021. Ўқилди: 1174 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!