Оқ уй матбуот котиби Жон Кирбининг айтишича, АҚШ келаси ой Германиядаги Рамштейн авиабазасида бўлиб ўтиши режалаштирилган виртуал учрашувда Украина хавфсизлиги бўйича қўшимча мажбуриятларни олади.
Кирбининг сўзларига кўра, Вашингтон ҳали ҳам Украина президенти Владимир Зеленскийнинг «ғалаба режаси»ни кўриб чиқмоқда.
Президент Байден ҳам, Германия канцлери Олаф Шольц ҳам Германия пойтахтидаги учрашув олдидан Украинани қўллаб-қувватлашларини яна бир бор таъкидлаган.