Бугун 15 апрель, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Суми шаҳрига берилган ракета зарбаси оқибатида 20 дан ортиқ одам ҳалок бўлди

Суми шаҳрига берилган ракета зарбаси оқибатида 20 дан ортиқ одам ҳалок бўлди

Украина шимоли-шарқидаги Суми шаҳрига берилган ракета зарбаси натижасида 20 дан ортиқ одам ҳалок бўлди.

Бу ҳақда Суми мэри Артем Кобзар маълум қилди.

"Палм якшанбасининг ушбу ёрқин кунида жамоамиз даҳшатли фожиани бошдан кечирди. Душман тинч аҳолига ракета ҳужуми уюштирди. Афсуски, аллақачон 20 дан ортиқ одам ҳалок бўлди...", деб ёзади у.

Сумидаги қурбонлар ҳақидаги маълумотни Президент девонининг раҳбари Андрей Ермак тасдиқлади.

"Руслар Суми шаҳрини ракеталар билан урди ва тинч аҳолини ўлдирди”, — дея таъкидлади расмий "Телеграм"да.

Киритилди: 14:16 13.04.2025. Ўқилди: 1034 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!