Доминикан Республикаси ҳукумати АҚШ Мудофаа вазири Пит Хегсетнинг ташрифи муносабати билан Қўшма Штатларга пойтахт минтақасида жойлашган икки асосий халқаро аэропорти - Las Américas ва San Isidroдан фойдаланишга рухсат берди.
Бу ҳақда Доминиканнинг Diario Libre нашри хабар бермоқда.
Президент Луис Абинадер Мудофаа вазири Пит Хегсетнинг расмий ташрифи муносабати билан ҳаттоки аэропортнинг жиҳозлар ва техник ходимларни ташиш учун чекланган ҳудудларидан фойдаланишга рухсат берди. Газета "Доминикан Республикаси АҚШга гиёҳванд моддалар савдосига қарши курашиш учун San Isidro ва Las Américas аэропортларидан фойдаланишга рухсат беради" сарлавҳали мақоласида Las Américas аэропортида жойлашган АҚШ ҳаво кучлари самолёти тасвирланган видеони чоп этди. Мақолада қайд этилишича, Абинадер рухсатнома муддатини аниқламаган.