Қўшма Штатлар Венесуэлада бўлиб турган ўз фуқароларини мамлакатни зудлик билан тарк этишга ва у ерга саёҳат қилмасликка чақирди. Бу ҳақда Каракасдаги АҚШ элчихонаси хавфсизлик вазиятига доир огоҳлантириш эълон қилди.
Баёнотда мамлакатдаги беқарор хавфсизлик ҳолати, қўлли гуруҳлар фаоллиги ва фавқулодда консуллик ёрдамини кўрсатишдаги қийинчиликлар хавф сифатида қайд этилган. АҚШ фуқароларига эҳтиёткор бўлиш ва расмий янгиланишларни кузатиб бориш тавсия этилди.
Венесуэла ташқи ишлар вазири Иван Гил эса АҚШнинг бу хавотирларини «асоссиз» деб атаб, мамлакатда тинчлик ва барқарорлик сақланаётганини билдирди.