Бугун 15 октябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

АҚШ Федерал тергов бюроси директори Кэш Пател Россияга борди

АҚШ Федерал тергов бюроси директори Кэш Пател Россияга борди

АҚШ Федерал тергов бюроси (ФҚБ) директори Кеш Пател учрашув ўтказиш учун Россияга келди.

Бу ҳақда MS NOW нашри ўз манбаларига таяниб хабар берди.

Reuters агентлиги изоҳ олиш учун ФҚБ вакилларига мурожаат қилди. Ҳозирча Пателнинг Россияга келиши ҳақида бюродан расмий маълумот берилмаган.

Шунингдек, Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков АҚШ Федерал тергов бюроси директори Кеш Пателнинг мамлакатга келиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга изоҳ беришдан бош тортди. Брифингда у бундай ташрифлар одатда олдиндан эълон қилинмаслигини таъкидлади.

Манбаларга кўра, Пател бир қатор учрашувлар ўтказишни режалаштирган, бироқ Пател кимлар билан учрашишига аниқлик киритилмаган.

Пателнинг Россияга ташриф буюриш режалари ҳақида июль ойида Politico манбасига таяниб хабар берган эди. Нашр суҳбатдошининг сўзларига кўра, ФҚБ директори аввал Москвага, кейин эса Санкт-Петербургга боради. У Россияда Федерал хавфсизлик хизмати (ФСБ) вакиллари билан учрашиши кутилмоқда.

Киритилди: 22:32 14.10.2026. Ўқилди: 372 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!