Федерал Қидирув Бюроси (ФҚБ) директори Кэш Пател октябрь ойининг ўрталарида Россияга ташриф буюриши кутилмоқда.
Бу ҳақда Politico нашри АҚШ маъмурияти билан таниш манбага таяниб хабар бермоқда.
"ФҚБ директори Кэш Пател шу йил охирида, эҳтимол октябрь ойининг ўрталарида Россияга ташриф буюришни режалаштирмоқда", деб таъкидлади нашр.
Мавжуд маълумотларга кўра, сафар 14-15 октябрь кунлари бўлиб ўтиши мумкин, ФҚБ директори Москва ва Санкт-Петербургга ташриф буюриши кутилмоқда.
Мумкин бўлган ташриф ҳақида бошқа тафсилотлар тақдим этилмаган.