АҚШ Европа давлатларининг Навалнйнинг эпибатидин билан заҳарлангани ҳақидаги хулосаларини шубҳа остига қўймайди — Марко Рубио.
АҚШ давлат котибининг сўзларига кўра, Вашингтон Россия колониясида мухолиф сиёсатчи Алексей Навалнийнинг эпибатидин заҳари билан заҳарлангани ҳақидаги Европанинг беш давлати томонидан эълон қилинган баёнотни “ташвишли хабар” деб баҳоламоқда.
"Албатта, биз бундан хабардормиз. Бу ташвишли хабар. Жаноб Навалний иши бизга маълум ва буни шубҳа остига қўйиш учун ҳеч қандай асосимиз йўқ", — деди Словакияга ташрифи чоғида ўтказилган матбуот анжуманида.
Журналистларнинг "АҚШ нега ушбу баёнотга қўшилмагани" ҳақидаги саволга у бу Европа давлатларининг ташаббуси бўлганини айтди.
"Бу АҚШ ушбу таҳлил натижасидан норозилигини англатмайди. Шунчаки, бу бизнинг ташаббусимиз эмас эди. Баъзан давлатлар ўзлари тўплаган разведка маълумотларига асосланиб мустақил равишда қарор қабул қилади. АҚШ бу масалада эътироз билдирмайди", — дея қўшимча қилди АҚШ давлат котиби.
Кеча Буюк Британия, Швеция, Франция, Германия ва Нидерландия россиялик мухолиф сиёсатчи Алексей Навалнийнинг биоматериал намуналари таҳлилига ааосланиб, у Жанубий Америка қурбақаси терисидан олинадиган ўта заҳарли модда — эпибатидин билан заҳарланганини маълум қилганди