Маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, Герман Галушенко мамлакат ҳудудини поезд билан тарк этаётганида тўхтатиб қолинган.
Чегарачиларда Галушенко чегарани кесиб ўтишга уринган тақдирда Украина Миллий коррупцияга қарши бюроси ва Махсус коррупцияга қарши прокуратурани хабардор қилиш топшириғи бўлган.
Галушенко 2021 йил апрелида Украина энергетика вазири лавозимига тайинланган, 2025 йил июлида эса адлия вазири лавозимига ўтган. Унинг ўрнуга Украина энергетика вазирлигини Светлана Гринчук бошқарган. 2025 йил ноябрида Украина Олий Радаси “Энергоатом” компанияси ва тадбиркор Тимур Миндич атрофида юзага келган коррупция можароси сабабли, Галушенко ва Гринчукни лавозимидан озод қилган. Украина коррупцияга қарши кураш органлари амалиёти доирасида ушбу иш бўйича Галушенконинг уйида ҳам тинтув ўтказилган.