АҚШ кучлари Ислом Республикасига қарши янги зарбалар сериясининг бир қисми сифатида Эроннинг камида 13 та шаҳридаги нишонларга ҳужум қилди.
Бу ҳақда Эроннинг NourNews ахборот агентлиги хабар берди.
Маълумотларга кўра, Абадан, Аҳваз, Бандар Аббос, Бандар Маҳшаҳр, Беҳбаҳон, Бушеҳр, Жаск, Дезфул, Қешм, Сирик, Хондаб, Хуррамшаҳр ва Эндимешк шаҳарларига ҳужум қилинган.
Ҳаво ҳужумларида камида икки киши ҳалок бўлган.
Аввалроқ АҚШ Марказий қўмондонлиги Эрондаги нишонларга қарши янги зарбалар сериясини бошлаганини эълон қилган эди.