АҚШ Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) маълумотига кўра, Америка кучлари Эрон байроғи остидаги икки бўш нефть танкерини зарба билан ишдан чиқарган.
Ҳодиса Уммон кўрфазида содир бўлган. АҚШ томонининг таъкидлашича, танкерлар Эрон портлари блокадаси талабларига риоя қилмаган.
CENTCOM баёнотига кўра, USS George H.W. Bush авианосецидан кўтарилган F/A-18 Super Hornet қирувчиси танкерларнинг тутун чиқариш қувурларига юқори аниқликдаги ўқ-дорилар билан зарба берган.
Қўмондонлик 6 май куни яна бир нефть танкери ишдан чиқарилганини ҳам маълум қилди.
Эроннинг Fars агентлиги эса Ҳурмуз бўғозида Эрон ва АҚШ кучлари ўртасида қисқа тўқнашув бўлганини хабар қилди. Бироқ агентлик танкерлар шикастлангани ҳақида маълумот бермади.