АҚШ маъмурияти Эронни Ҳормуз бўғози орқали режалаштирилган кузатув операцияси ҳақида олдиндан хабардор қилди.
Бу ҳақда АҚШнинг Axios нашри манбаларга таяниб хабар бермоқда.
Ушбу манбаларга кўра, Оқ уй якшанба куни Эронни Ҳормуз бўғози орқали АҚШнинг яқинлашиб келаётган кузатув операцияси ҳақида хабардор қилган ва Теҳронни аралашмаслик ҳақида огоҳлантирган.