Вашингтон Эрон билан ядро шартномаси бўйича музокаралар доирасида Теҳронга ўзининг юқори даражада бойитилган уран захираларини учинчи мамлакатга, яъни Россияга топширишни таклиф қилди. Бу ҳақда Тhe Guardian нашри манбаси маълуотни тўлиқлигича ошкор этмаган ҳолда хабар берди.
Ушбу масала 12 апрел куни Уммонда ўтказилган билвосита музокаралар давомида кўриб чиқилган ва эҳтимолий келишувга эришиш йўлидаги асосий "тўсиқлардан" бири ҳисобланади.
Нашрга кўра, Эрон Қўшма Штатларнинг уран захираларини учинчи мамлакатга топшириш таклифига қаршилик кўрсатади.
"Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков The Guardian нашри маълумотларига изоҳ бермаслигини маълум қилди", дея хабар бермоқда “Интерфакc” агентлиги.