АҚШ кейинги 24 соат ичида Эронга қарши зарбаларни "сезиларли даражада оширишга" тайёрланмоқда.
Бу ҳақда АҚШнинг юқори лавозимли амалдори CNN телеканалига маълум қилди.
АҚШ ҳужумларнинг биринчи босқичи Эроннинг мудофаасини заифлаштирганини баҳоламоқда ва кейинги босқич мамлакатнинг ракета ишлаб чиқариш заводлари, дронлари ва денгиз флотини йўқ қилишга қаратилади, деб хабар берди манба каналга.
У шунингдек, АҚШнинг ракета захиралари, хусусан, Tomahawk қуруқликдаги ҳужум ракеталари ва SM-3 тутқичлари камайиб бораётганини айтди.
Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп Эронга қарши энг кучли зарбалар ҳали олдинда эканлигини айтиб, улар тез орада амалга оширилиши ҳақида огоҳлантирган эди.