Бугун 11 июнь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

АҚШ Эронга қарши сўнгги ҳужумларда 250 миллион долларлик ўқ-дорилар ишлатди

АҚШ Эронга қарши сўнгги ҳужумларда 250 миллион долларлик ўқ-дорилар ишлатди

Дональд Трампнинг маълум қилишича, Қўшма Штатлар Эронга қарши сўнгги зарбалар давомида умумий қиймати 250 миллион долларга тенг бўлган ўқ-дори ва қурол-яроғдан фойдаланган.

Трамп бу ҳақда Fox Newsга берган интервьюсида маълум қилди.

“Кеча кечаси биз уларга умумий қиймати 250 миллион доллар бўлган бомбаларни ташладик”, — деди АҚШ раҳбари.

Президент ҳужумларда аниқ қандай турдаги қуроллар қўлланганига тўхталмади. Бироқ унинг баёноти Вашингтоннинг Эронга қарши ҳарбий операциялари кўлами ва сарфланаётган ресурслар ҳажмини кўрсатиши билан аҳамиятли ҳисобланмоқда.

Сўнгги кунларда АҚШ ва Эрон ўртасидаги кескинлик янада кучайиб, томонлар ўзаро зарбалар алмашмоқда. Шу билан бирга, Трамп Вашингтон ва Теҳрон ўртасида тинчлик келишувига эришиш имконияти ҳали ҳам сақланиб қолаётганини таъкидлаб келмоқда.

Киритилди: Бугун 19:35. Ўқилди: 251 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!