АҚШнинг Эронга қарши операция учун ҳарбий харажатлари ҳозирда тахминан 37,5 миллиард долларни ташкил этади.
Бу ҳақда Пентагон котиби Пит Хегсет Сенатнинг маблағ ажратиш қўмитасининг тингловида маълум қилди.
"Ҳозирда харажатлар 37,5 миллиард долларга баҳоланмоқда", деди у ва бу рақамга операциянинг барча харажатлари, шунингдек, 30 сентябргача бўлган ҳарбий тўловлар киритилганини қўшимча қилди.
Аввалроқ NBC News манбаларга таяниб, АҚШ Эронга қарши операция учун 80 миллиард доллардан 100 миллиард долларгача маблағ сарфлаши мумкинлиги ҳақида хабар берган эди.
АҚШ ва Исроил 28 февраль куни Эронга қарши уруш бошладилар. Июнь ойида Вашингтон ва Теҳрон Ливанни ҳам ўз ичига олган барча жабҳаларда ҳарбий ҳаракатларни дарҳол тўхтатишга чақирувчи ўзаро англашув меморандумини имзоладилар. Бироқ, 8 июль кечаси Қўшма Штатлар Эронга қарши кенг кўламли ҳужумларни қайта бошлади ва уни Ҳормуз бўғози бўйича эришилган келишувлар шартларини бузганликда айблади.