АҚШ Марказий Қўмондонлиги (CENTCOM) Эронга қарши еттинчи тунги зарбалар тўлқини якунланганини эълон қилди.
Бу ҳақда CENTCOM баёнотида айтилмоқда.
АҚШ кучлари қирувчи самолётлар, дронлар, ҳарбий кемалар ва бошқа воситалардан фойдаланган ҳолда кузатув иншоотлари, ҳарбий логистика инфратузилмаси, ер ости қурол омборлари ва денгиз нишонларига зарба бергани таъкидланди.
Баёнотда шунингдек, CENTCOM Эрон портларини денгиз блокадасида давом этаётгани таъкидланган.