Бугун 13 февраль, 2026 йил, жума

O'ZB

АҚШ Эрондаги намойишчиларга контрабанда йўли билан бир неча мингта Starlink терминалларини етказиб берган

АҚШ Эрондаги намойишчиларга контрабанда йўли билан бир неча мингта Starlink терминалларини етказиб берган

АҚШ Эрондаги намойишчиларга контрабанда йўли билан бир неча мингта Starlink терминалларини етказиб берган. Бу ҳақда The Wall Street Journal хабар берди.

Нашр маълумотларига кўра, Вашингтоннинг ёрдами билан Эронга тахминан 6 мингта Starlink сунъий йўлдош алоқаси терминаллари олиб кирилган. Таъкидланишича, сўнгги бир неча ой ичида АҚШ Давлат департаменти қарийб 7 мингта Starlink терминалини харид қилган, уларнинг аксарияти январ ойида сотиб олинган.

Эрон ҳукумати кенг кўламли норозилик намойишлари фонида мамлакатда интернет алоқасини чеклаб қўйганди.

Киритилди: 23:53 12.02.2026. Ўқилди: 238 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!