Bild нашрининг хабар беришича, Қўшма Штатларнинг USS Theodore Roosevelt авиаташувчи кемаси ўтган дам олиш кунлари Арабистон денгизи сувларига кирди. Энди Эрон яқинида бир вақтнинг ўзида АҚШнинг учта авиаташувчи зарба гуруҳи мавжуд.
"Минтақада АҚШ кучларнинг бундай тўпланиши сўнгги бор 2026 йил 28 февралда — Эрон билан уруш бошланган пайтда кузатилган эди. Ҳарбий иштирокнинг кучайтирилиши Қўшма Штатлар президенти Доналд Трампнинг Теҳронга нисбатан кескин баёнотлари фонида юз бермоқда", деб ёзмоқда нашр.
Аввалроқ Доналд Трамп "АҚШ Эрон билан келишувга бошқа муҳтож эмаслиги"ни маълум қилганди. Бундан ташқари, Трамп Эронга қарши урушни очиқчасига танқид қилган вице-президент Жей Ди Вэнсни Теҳрон билан музокаралардан четлатди.